Россия узоқ ва кичик масофадаги ракеталар тўғрисидаги келишувдаги иштирокини тўхтатиб қўйди
(last modified Sat, 02 Feb 2019 12:23:17 GMT )
феврал 02, 2019 17:23 Asia/Tashkent
  • Россия узоқ ва кичик масофадаги ракеталар тўғрисидаги келишувдаги иштирокини тўхтатиб қўйди
    Россия узоқ ва кичик масофадаги ракеталар тўғрисидаги келишувдаги иштирокини тўхтатиб қўйди

Россия президенти бугун шанба куни АҚШнинг узоқ ва кичик масофадаги ракеталар тўғрисидаги келишувдан чиқиб кетишини эълон қилишига муносабат билдириб, Москванинг ушбу битим ижросини тўхтатиб қўйди

Раша Тудей агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россия Федерацияси президенти Владимир Путин бугун шанба куни АҚШнинг узоқ ва кичик масофадаги ракеталар тўғрисидаги келишувдан чиқиб кетишини эълон қилишига муносабат билдириб, Москванинг ушбу битим ижросини тўхтатиб қўйди. 

АҚШ давлат котиби Майкл Помпео АҚШ 2 февралдан узоқ ва кичик масофадаги ракеталар тўғрисидаги келишувдаги иштирокини тўхтатиб туришини маълум қилди.

Россия келишув бўйича ўз мажбуриятларини бажармаса, АҚШнинг узоқ ва кичик масофадаги ракеталар тўғрисидаги келишувдан чиқиш қарори олти ойдан сўнг кучга киради, дейилади НАТО баёнотида. 

Россия Федерацияси ТИВ раҳбари ўринбосари Сергей Рябков 1 февраль куни АҚШнинг келишувдан чиқиши қуроллар ва оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик устидан халқаро назоратнинг ҳали мавжуд бўлмаган тизимига кучли зарба беришини маълум қилди. У Вашингтонни келишувни сақлашга чақирди.