Россия Мудофаа вазирлиги: АҚШ INF шартномасини бузмоқда
феврал 03, 2019 14:39 Asia/Tashkent
Россия Мудофаа вазирлиги АҚШ давлатини ўрта ва кичик масофаларга мўлжалланган ракеталар шарномасини бузиш ҳолидадир деб таъкидлади.
Спутник сайтининг хабар қилишича, кеча Россия Мудофаа вазирлиги чиқарган баёниясида, АҚШ давлати икки йил олдин Россияни ўрта ва кичик масофаларга мўлжалланган ракеталар шарномасини бузишда айблаб, мазкур битим асосида манъ этилган бундай ракеталарни ишлаб чиқаришга юз келтирди деб эълон этди.
Россия Мудофаа вазирлиги шунингдек 2017 йилнинг июнида АҚШнинг Аризона штати Тосан шаҳридаги Ритон ҳарбий саноат компанияси ўрта ва кичик масофаларга мўлжалланган ракеталарни ишлаб чиқара бошлади деб маълум қилди.
Ёрлиқ