феврал 03, 2019 16:46 Asia/Tashkent
  • Сариқ жилетлилар эътирозлари ортидан Эммануэл Макрон референдум ўтказишга қарор қилди
    Сариқ жилетлилар эътирозлари ортидан Эммануэл Макрон референдум ўтказишга қарор қилди

Лофигаро рўзномаси Франция президенти Эммануэл Макрон 26-май кунида парламент сайловларида референдум ўтказилишини режалаштирмоқда

Франциянинг Лофигаро рўзномаси якшанба куни Франциядаги Сариқ жилетлилар номли ҳаракат томонидан олиб бораётган эътирозли кўча намойишларининг 12-шанба кунидан кейин ёзишича, Франция президенти Эммануэл Макрон 26-май кунида парламент сайловларида референдум ўтказилишини режалаштирмоқда. 

Лофигаро рўзномаси Франциянинг бошқа оммавий ахборот воситалари ва давлат манбаларига таяниб хабар қилишича, Эммануэл Макрон ушбу ёндашувдан фойдаланиб Сариқ жилетлилар бўҳронидан чиқиб кетмоқчи. 

Ушбу хабарга биноан, Франция ички ишлар вазирлигининг сайловга доир масъулларининг идораси, нашриётлар бошлиқлари билан телефон мулоқоти ўрнатиб, улардан ушбу референдум ҳақида эълон қилинадиган хабарномалар ва блютенларни чоп этиш учун тайёргарлик ишларини бошлашларини сўраган. 

Ёрлиқ