Таважжуҳ! Онколог саратондан сақланишнинг энг яхши услубини айтди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i43031-Таважжуҳ!_Онколог_саратондан_сақланишнинг_энг_яхши_услубини_айтди
Германия илмий-изланиш онкология маркази раҳбари (DKFZ) Михаэль Бауманн айтишга қараганда, саратон касалидан сақланишнинг энг яхши услуби - тамаки чекишдан воз кечиш, тўғри овқатланиш ва кўпроқ ҳаракат қилишдир, РИА Новости хабарига асосан.   
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
феврал 04, 2019 11:39 Asia/Tashkent
  • Таважжуҳ! Онколог саратондан сақланишнинг энг яхши услубини айтди

Германия илмий-изланиш онкология маркази раҳбари (DKFZ) Михаэль Бауманн айтишга қараганда, саратон касалидан сақланишнинг энг яхши услуби - тамаки чекишдан воз кечиш, тўғри овқатланиш ва кўпроқ ҳаракат қилишдир, РИА Новости хабарига асосан.   

“Тўғри овқатланиш ва етарли даражада ҳаракат қилиш – саратон касалини олдини олишнинг энг яхши услубидир. Яна тамаки чекмаслик! Барча саратон касалликларининг 30 % тамаки чекиш билан боғлиқ”, - дейди мутахассис.

4 февраль - ҳар йили  дунёда саратон касалига қарши кураш куни сифатида нишонланади. Ушбу куннинг асосий мақсади – одамларга саратон ҳақида кўпроқ ахборот бериш, огоҳлантиришдир.

Германия онкология маркази саратондан сақланиш учун соғлом турмуш тарзи олиб бориш, вакцинация қилиш ҳамда саратонни имкон қадар олдинроқ аниқлашни маслаҳат беради.