Россия янги баллистик ракетани синовдан ўтказди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i43150
Россия мудофаа вазирлиги бугун чоршанба куни эрталаб қитъалараро баллистик ракетани Архангелс минтақасидаги ҳаво мудофааси базасидан муваффақиятли тарзда синовдан ўтказилганини маълум қилди
(last modified 2019-02-06T14:27:05+00:00 )
феврал 06, 2019 19:27 Asia/Tashkent
  • Россия янги баллистик ракетани синовдан ўтказди
    Россия янги баллистик ракетани синовдан ўтказди

Россия мудофаа вазирлиги бугун чоршанба куни эрталаб қитъалараро баллистик ракетани Архангелс минтақасидаги ҳаво мудофааси базасидан муваффақиятли тарзда синовдан ўтказилганини маълум қилди

Итартасс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россия мудофаа вазирлиги бугун чоршанба куни эрталаб РС-24 ЯРС қитъалараро баллистик ракетани Архангелс минтақасидаги ҳаво мудофааси базасидан муваффақиятли тарзда синовдан ўтказилганини маълум қилди. 

Россия мудофаа вазирлигининг ушбу хабарига биноан, мазкур қитъалараро баллистик ракета бир нечта боеголовка билан жиҳозланган бўлиб, Камчатка ярим оролидаги Кура минтақасидаги белгиланган нишонни урган. Белгиланган миссия ўз вақтида юқори аниқликда бажарилган.