АҚШ мудофаа вазири вазифасининг вақтинчлик бажарувчиси Ироққа сафар қилди
феврал 12, 2019 21:00 Asia/Tashkent
АҚШ мудофаа вазири лавозимининг вақтинчалик бажарувчиси Патрик Шэнахен кутилмаганда бугун Бағдодга сафар қилди.
Патрик Шэнахен бу сафарида, Ироқ бош вазири Одил Абдулмаҳдий ва Ироқдаги АҚШ ҳарбий қўмондони билан учраши кутилмоқда.
АҚШ мудофаа вазири вазифасининг бажарувчиси шундай бир ҳолда Ироққа келганки АҚШ президени Дональд Трампнинг Ироқда АҚШ ҳарбий кучларининг иштирикони давом эттириш ва минтақани Ироқ ҳудудларидан назорат этишга асосланган изҳороти ортидан Ироқ парламентидаги буюк фракциялар АҚШ ҳарбийларини мамлакатдан чиқаришга ҳаракат қилишмоқда.