феврал 14, 2019 13:22 Asia/Tashkent
  • Тереза Мей: Брексит кейинга қолдирилмайди
    Тереза Мей: Брексит кейинга қолдирилмайди

Британия бош вазири маълум қилишича, Британия давлати Европа иттифоқидан чиқиб кетиш йўлида ишларни олиб борияпти. Европа иттифоқидан чиқиб кетиш вақтини кейинга қолдирилмайди

Ройтерз ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Британия бош вазири Тереза Мей чоршанба кунги чиқишида маълум қилишича, Британия давлати Европа иттифоқидан чиқиб кетиш йўлида, бир келишувга эришиш учун айни пайтда ушбу йўналишда ишларни олиб борияпти. 

Унга кўра, Аммо Европа иттифоқидан чиқиб кетиш вақтини кейинга қолдирилмайди. Бундан олдин ҳам Британия ташқи ишлар вазири Жермий Ҳант шундай айтдики, давлат эҳтиёжларидан келиб чиқиб, Брекситни ижро этишда муҳим қонунларни тасдиқлаш учун вақт кераклиги боис Европадан чиқиб кетиш кейинга қолдириш эҳтимоли бор. 

Британиянинг Индипендет рўзномаси томонидан ўтган ҳафтада ўтказилган ижтимоий сўров натижаси ҳам шуни кўрсатдики, Британиянинг аксарият аҳолиси Брекситнинг кейинга қолдиришини исташади. Британия 2019 йилнинг 29 март кунидан Европа иттифоқидан чиқиб кетиши кўзда тутилган. 

Ёрлиқ