БМТ Бош котиби: Исроил фаластинликларга қарши чекловларини бекор этиши шарт
(last modified Sat, 16 Feb 2019 09:21:50 GMT )
феврал 16, 2019 14:21 Asia/Tashkent
  • БМТ Бош котиби:  Исроил фаластинликларга қарши чекловларини бекор этиши шарт

БМТ Бош котиби сиоинстик режим масъулларини фаластинликларнинг транспорт ва бориб келишларига қарши жорий қилган чекловларини бекор этишга чақирди.

Анатолий ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Антонио Гуттереш  Фаластин халқининг ҳуқуқи хусусида БМТ қўмитаси йиғилишида, " мен Исроилни  фаластинликларнинг бориб келишлари ва минтақадан чиқишларига қарши жорий қилган чекловларни бекор қилишга даъват этдим, чунки  ушбу чекловлар БМТ ва барча инсонпарварлик ташкилотлар фаолияти йўлига тўсиқ яратмоқда, бундан ташқари Исроилнинг хавфсизлик хавотирланишларини бартараф этишда ҳам ҳеч қандай рол ўйнамайди деб изоҳлади.

Гуттереш ўз сўзларида  икки миллион фаластинликлар дори- дармон,  таълим , ичимлик сув ва электр- энергия имкониятларидан маҳрумлар деб таъкидлади.

 У шунингдек,  ишғол этилган Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқида Исроил режимининг шаҳарчалар қуришга давом бериши,  Халқаро ҳуқуқ меъёрларига зиддир. Бу масала  минтақаниниг бошқа ҳудудларига қарши тажовузкларга сабаб бўлади деб аниқлик киритди.