Испания НАТО ҳарбийларининг Сурияга юборилишига қаршилик кўрсатди
Испания ташқи ишлар вазири АҚШнинг НАТОга аъзо мамлакатларнинг Сурияга янада кўпроқ ҳарбий кучларнинг сафар этиш ҳақидаги талабига қаршилик кўрсатиб ўз муносабатини билдирди
Спутник ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Испания ташқи ишлар вазири АҚШнинг НАТОга аъзо мамлакатларнинг Сурияга янада кўпроқ ҳарбий кучларнинг сафар этиш ҳақидаги талабига қаршилик кўрсатиб ўз муносабатини билдириб, НАТОга аъзо давлатларнинг аксарияти Вашингтоннинг ушбу талабига қарши деб айтди.
Испания ташқи ишлар вазирига кўра, Испания ва НАТОга аъзо мамлакатларининг аксарияти АҚШ ҳарбий кучларининг Суриядан чиқиб кетганидан кейин, уларнинг ўрнини тўлдириш учун тайёр эмас.
АҚШ президентининг ўринбосари Майк Пенс Европа мамлакатларидан бир минг беш юз нафар ҳарбий кучларни Сурияга жўнатишларини сўраган эди.