Бангладеш пойтахтида юз берган ёнғинда ҳозиргача 69 киши ҳалок бўлди
феврал 21, 2019 12:28 Asia/Tashkent
Бангладеш пойтахти Дакка шаҳри биноларидан бирида келиб чиққан ёнғин оқибатида қурбон бўлганлар сони 69 нафарга етган.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Бангладеш мамлакатнги ўт ўчириш инспекцияси ёнғин юз берган минатқада кўп аҳоли яшайдигани ва ёнғинни тез кенгайиб бориши туфайли ҳодиса қурбонлари сонини ошишинг эҳтимоли борлигини истисно қилмаган.
Мазкур ҳодисада 46 киши жароҳатлангани айтилади.
Бангладеш масъулларига кўра, Дакка шаҳри биноларидан бирида кимиёвий моддалар ва газ балонини портлаши оқибатида ёнғин содир бўлган.
Ёрлиқ