март 01, 2019 18:03 Asia/Tashkent
  • Россия Фейсбукни огоҳлантирди

Россия оммавий алоқалар ташкилоти Фейсбукка огоҳлантириш берди ва тез муддат ичида мазкур тармоқдаги рус фойдаланувчиларининг маълумотларини маҳаллийлаштириш зарурлигини таъкидлади.  

Ирна ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Россияда интернет фазосида маълумотларни жўнатиш жараёнларини  назорат қилувчи ушбу мамлакатнинг оммавий алоқалар ташкилоти  нашр этган ўз баённомасида, Фейсбук тармоғи рус фойдаланувчиларнинг маълумотларини сақлашни маҳаллийлаштириш учун амалга оширилган ҳеч қандай маълумотни тақдим этмайди.,-деб эълон қилди.

Россиянинг ушбу давлат ташкилоти  агар Россиянинг ички қонунларига риоят этмаслик давом этаверса, унда ушбу мамлакатнинг суд идораларининг чора-тадбир кўришига юзмаюз бўлади деб  Фейсбук тармоғига огоҳлантириш берди. 

Россия оммавий алоқаларни назорат қилувчи ташкилот икки ой олдин ушбу мамлакатда фаолият юритувчи Фейсбукнинг вакилларига мактуб йўллаб, унда Россия қонунларига биноан интернетда рус фойдаланувчиларининг маълумотлари мамлакатнинг хорижидаги серверларда захира этмаслиги лозим, -деб эълон қилган эди.  

 

Ёрлиқ