Медведев: Москва Венесуэлага қарши Вашингтоннинг сайъ-ҳаракатларини назорат қилмоқда
Россия бош вазири Венесуэла бўҳронида Американинг рол уйнашини танқиб қилиб, Москва Венесуэлада ҳарбий ралашиш учун Вашингтоннинг сайъ-ҳаракатларини назорат остига олган,- деб айтди.
Спутник ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Россия бош вазири Дмитрий Медведев бугун Вашингтон Венесуэлада ҳарбий дахолат этиш эҳтимоли ҳақида фикр билдирмоқда ва ушбу мамлакатнинг чегараларида айрим амалиётлар амалга оширилаётгани ҳам мушоҳада этилмоқда. Аммо Москва бошқа мамлакатларнинг ички ишларига ҳар қандай аралашувга мухолифдир. Венесуэла масаласида ҳам мухолифлар ва давлат ўртасида музокара ўтказиш учун олиб бориладиган ҳар қандай сайъ-ҳаракатни қўллаб-қувватлайди,-деб таъкидлади.
Медведев Россия Венесуэлада тинчлик ўрнатилиши тарафдоридир ва бу нарса фақат томонларнинг бирбирига эҳтиром зоҳир этиши ва ички музокаралар йўли орқали амалга оширилади,-деб қўшимча қилди.
Россия бош вазири Американинг Венесуэла бўҳронида уйнаган ролини ҳам танқид қилиб, Венесуэланинг ижтимоий ва иқтисодий масалаларига Американинг аралашуви мамлакатдаги келишув жараёнларига салбий тасир етказган,-деб айтди.