Афғонистон мудофаа вазирлиги: Ҳилмандга уюштирилган ҳужум Покистонда лойиҳалиштирилганди
Афғонистон мудофаа вазири вазифасини бажарувчиси Ҳилманд вилоятидаги армия базасига уюштирилган ҳужум Покистондаги " Жайш Муҳаммад" террорчилик гуруҳи томонидан амалга оширилган бўлиб, бу ҳужум Покистонда лойиҳалаштирилгани аниқланди деб айтди.
ИРНА тарқатган хабарига кўра , Афғонистон мудофаа вазири вазифасини бажарувчиси Асадуллоҳ Холид мамлакат жанубидаги Шўробак номли армия базасига ҳужум қилган 12 жангарини "Жайш Муҳаммад" террорчилик ва Толибон гуруҳи аъзоси эканлигини таъкидлади.
У ўз сўзларида Афғонистон хавфсизлик кучларини Толибон гуруҳидан ушбу ҳужум учу қасос олишини маълум қилди.
Бугун 20 нафар жангари Афғонистоннинг Ҳилманд вилоятидаги Шўробак номли ҳарбий базага ҳужум уюштирдилар. Афғонистон Мудофаа вазирлиги бу ҳужумда 26 киши ҳалок бўлгани аммо Толибон гуруҳи эса 170 ҳарбийларни ўлдирилганини эълон қилган.
-
Афғонистон шимолида 3 минг нафар террорчилар тўплангани айтилади
-
Афғонистон тинчлиги хусусидаги Исломобод йиғилиши бекор этилди