Хитой Boeing 737 парвозини вақтинча тўхтатишга қарор қилди
-
Хитой Boeing 737 парвозини вақтинча тўхтатишга қарор қилди
Хитой авиакомпаниялари Африкада ҳалокатга учраган лайнерга ўхшаш бўлган Boeing 737 MАХ самолётларидан фойдаланишни тўхтатади.
Хитой авиакомпаниялари Африкада ҳалокатга учраган лайнерга ўхшаш бўлган Boeing 737 MАХ самолётларидан фойдаланишни тўхтатади. Бу мамлакат фуқаролик авиацияси бошқармаси кўрсатмасига кўра амалга оширилади.
Хитой компаниялари томонидан қарийб 60та шундай самолёт ишлатилади. Уларнинг ўрнига Boeing 737-800’дан фойдаланиш тавсия этилмоқда. Boeing компанияси вазиятга изоҳ бермади.
10 март куни эрталаб Boeing 737 самолёти Эфиопиянинг Дэбрэ-Зэйт шаҳри яқинида ҳалокатга учради. Самолётда 157 киши бўлган. Ҳалок бўлганлар орасида 35 та давлат вакили бор.
Ҳалок бўлганлар ичида 8 нафар Хитой фуқароси ҳам бўлган.
Шунга ўхшаш яна бир авиалайнер 2018 йил Индонезияда ҳалокатга учраган. Самолёт парвоз қилганидан 13 дақиқа ўтиб қулаган, 189 киши ҳалок бўлган.