Туркияда Гулен делосига алоқадор ярим миллион шахс қўлга олинган
Туркия ички ишлар вазири 2016 -чи йилнинг июль ойида натижасиз давлат тўнтарувида айбланган Фатҳуллоҳ Гулен гуруҳига алоқадорликка гумонлаб қўлга олинган шахслар сонини 511 мингга етганини эълон қилди.
"Миллият" газетасининг хабар қилишича, Туркия ичк ишлар вазири Сулаймон Сойло ўтказилган пресс-конференцияда, Гулен билан алоқарликда айбланиб қўлга олинган 511 минг нафардан 31 минг нафари илгаригидек қамоқда қолишмоқда деб айтди.
Сойло ўз сўзларида мамлакат Гулен гуруҳи билан ҳамкорликда айбланган 39 минг нафар ишчилар Ички ишлар вазирилиги ва полиция кучлари назорати остидаги марказлардан четлаштирилган деб айтди.
Анқара давлати Фатҳуллоҳ Гуленнни 2016 - чий йилнинг июль ойида Туркияда юз берган натижасиз давлат тўнтарувини ташкил қилишда айблаб келмоқда, аммо Гулен бу айбловларни рад этган.
-
Туркия полицияси 115 кишини Гулен гуруҳи билан ҳамкорлик қилганликда айблаб қамоққа олди
-
Анқара: Россиянинг собиқ элчиси Гулен гуруҳи томонидан террор этилган