Британия парламенти Тереза Мэйнинг Brexit бўйича келишувини рад этди
Британия парламенти Brexit шартлари бўйича мамлакат бош вазири Тереза Мэйнинг Евроиттифоқ билан келишувига қарши овоз берди.
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Тереза Мэйнинг келишувига 391 дан зиёд депутат қарши чиққан. Таъкидланишича, энди парламент аъзолари келишувсиз Brexit масаласи бўйича овоз бериши лозим.
Бундан олдин, Британия ва ЕИ Лондоннинг Brexit бўйича кафолатлари ҳақида келишиб олгани хабар берилганди.Шу билан бирга, вазирлар маҳкамасидагилар фикрича, Мэй ЕИ билан Brexit бўйича келишув юзасидан Британия парламенти розилигини олиш имконига эга бўлмайди.
Еврокомиссия раиси Жан-Клод Юнкер маълум қилишича, Брюссель ва Лондон Буюк Британиянинг Brexit бўйича ҳуқуқий кафолатлари тўғрисида келишиб олган.
Британия бош вазири Тереза Мэй Brexit атрофидаги вазият туфайли вазирлар маҳкамасининг қўллаб-қувватловидан маҳрум бўлди.
Қайд этилишича, Британия вазирлар маҳкамасининг кўпчилик аъзолари Мэй июль ойидан кечикмасдан истеъфога чиқишини хоҳлаяпти.