Даҳшат! Москвада маугли-қизча топилди
(last modified Wed, 13 Mar 2019 15:08:11 GMT )
март 13, 2019 20:08 Asia/Tashkent
  • Квартира на Ленинградском шоссе в Москве, где был обнаружен брошенный ребенок
    Квартира на Ленинградском шоссе в Москве, где был обнаружен брошенный ребенок

Россия полиция ва ФВВ ходимлари 10 март куни Москва шаҳрида онаси ўз уйида бир неча кун қаровсиз қолдирган 5 яшар қизалоқни қутқаришди. Қизалоқ антисанитар шароитларда кун кечирган. У истиқомат қилган хона ахлатхонага ўхшайди.

. Россия Бош тергов қўмитасининг маълум қилишича, қизча касалхонага ётқизилган.

Ҳозирда қизалоқнинг онаси қўлга олинган ва унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Сўроқда аёл ёлғиз она эканлиги ва у ишга ёки ишлари бўйича бирор жойга кетаётиб, қизини уйда узоқ бўлмаган муддатга ёлғиз қолдиришга мажбур бўлганлигини айтди. У олинган кредит ва коммунал хизмат қарзлари сабабли уйни сотиб, қизи билан танишининг уйига вақтинчалик кўчиб ўтмоқчи бўлганини айтди. Терговчилар ушбу маълумотларни синчковлик билан текшириб чиқишади.

РИА Новостининг таъкидлашича, қизча кроватда ухлашга ўрганмаган ва сувдан қўрқади.

“Шунингдек, биз у 2015 йилгача назоратда бўлган поликлиника мудири билан суҳбатлашдик. У доимий равишда назорат остида бўлган ва унинг ривожланиши ёшига мос бўлган. Лекин, афсуски, ҳозир бола гапирмайди. Биз унинг олдида бўлганимизда чурқ этмади. Менга у фломастердан қандай фойдалашни ҳам билмайдигандай туюлди”, - деди Россия президенти ҳузуридаги бола ҳуқуқлари бўйича омбудсмен Анна Кузнецова.

Ҳозирда қизчанинг онасини ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.