Халқаро ташкилотлар Янги Зеландияда юз берган терактларни қоралашди
(last modified Sat, 16 Mar 2019 09:31:03 GMT )
март 16, 2019 14:31 Asia/Tashkent
  • Халқаро ташкилотлар Янги Зеландияда юз берган терактларни қоралашди

Халқаро амнистия ташкилоти ва БМТнинг инсон ҳуқуқлари кенгаши Янги Зеландиядаги икки масжидда содир этилган терактни кескин қоралашди.

Анатолий ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Халқаро амнистия ташкилоти раиси  Коми Найдо, чиқарган баёниясида кечанги сана Янги Зеландиядаги энг оғир ва қоронғу кунларидан эди. Халқаро амнистия ташкилоти икки масжидда содир этилган теракт қурбонларининг яқин кишилари ёнидадир деб эълон қилди.

У ўз  баёноти давомида бу ҳужум омилларининг ирқпарастлиги дунё давлатлари раҳбарларини бундай хавфли ва нафратланарли идеология қаршисида  позиция тутишига ундаши керак деб изоҳлади.

Женевадаги БМТнинг инсон ҳуқуқлари кенгашининг олий комиссари Мишла Башлет ҳам мазкур кенгашни  Янги Зеландиядаги жиноятларда қурбон бўлган шахслар аҳли -оилалари ёнида эканлиги ва ҳар қандай ирқпарастлик ва террорчиликка қарши курашини маълум қилди.