март 20, 2019 17:07 Asia/Tashkent
  • Ёқутистонда қирғиз муҳожирларига қарши намойишлар давом этмоқда

Ёқутистонлик аёл мигрантлар томонидан зўрлангач, маҳаллий аҳоли митингларга чиқишни бошлаган эди. Улар ҳукуматдан ноқонуний миграцияга оид қонунларни кучайтиришни талаб қилишган эди.

Давлат йиғилишининг (Ил Тумэн) VI-ялпи мажлисида минтақадаги миграцияга сиёсатига оид масала кўриб чиқилди.

“Бугунги кунда мигрантлар оқими муаммоси нафақат Россиянинг марказий минтақалари, Европа Иттифоқи мамлакатлари ва бошқа давлатлар, балки Ёқутистон учун ҳам долзарблигича қолмоқда. Давлат йиғилиши (Ил Тумэн) нолегал миграция ва ноқонуний тадбиркорликка қарши курашиш чораларини кучайтиришни қўллаб-қувватлайди”, - деди парламент раиси Петр Гоголев.

Хабарларга кўра, қирғизистонлик муҳожирлардан бири томонидан ёқутистонлик аёлни зўрлангани ортидан бу минтақада муҳожирларга қарши кенг- қамроли эътирозли намойишлар бошланганди.

 

Ёрлиқ