Хитой корхоналаридан бирида юз берган портлаш қурбонларининг сони 62 нафарга етди
(last modified Sat, 23 Mar 2019 10:53:34 GMT )
март 23, 2019 15:53 Asia/Tashkent
  • Хитой корхоналаридан бирида юз берган портлаш қурбонларининг сони 62 нафарга етди

Хитйо шарқидаги Jiangsu вилоятидаги корхоналардан бирида рўй берган портлашда қурбон бўлган шахслар сони 62 нафарга етди.

Хитой марказий телевидениясининг хабар қилишича,  ушбу даҳшатли портлаш  пайшанба куни Yancheng шаҳридаги Xiangshui минтақасининг  саноат заводида юз берди.

Бу портлашда 100 нафар жароҳат олиб 27 нафар тақдири номаълумлигича қолмоқда.