Россия давлати АҚШда янги ракеталарни синовдан ўтказилишига аксиламал кўрсатди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i44546-Россия_давлати_АҚШда_янги_ракеталарни_синовдан_ўтказилишига_аксиламал_кўрсатди
Россия Ташқи ишлар вазирлиги контрол қилувчи ракеталарни синовдан ўтказиш учун АҚШ лойиҳалари қаршисида муносиб технологик чоралар кўришини маълум қилди.
(last modified 2025-12-21T05:55:44+00:00 )
март 24, 2019 12:07 Asia/Tashkent
  • Россия давлати АҚШда янги ракеталарни синовдан ўтказилишига аксиламал кўрсатди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги контрол қилувчи ракеталарни синовдан ўтказиш учун АҚШ лойиҳалари қаршисида муносиб технологик чоралар кўришини маълум қилди.

Спутник ахборот агентлигининг хабар қилишича, Россия ТИВ-и ўз баёниясида  Москва давлати  АҚШ Мудофаа вазирлиги масъулларининг айтишларига таяниб,  2020 -чи йилда қитъалараро баллистик ракеталар учун SM-3 Block IIA русумли ракетларини синовдан ўтказишга нисбатан Вашингтон давлатининг ҳаракатларини кузатиб бормоқда дея таъкидлади.

SM-3 Block IIA русумли ракеталари АҚШнинг Ижис баллистик ракеталари мудофаа системасининг бир қисмидир.

Хабарларга кўра, АҚШ ушбу системасини 2020 йилда Польшада жойлаштиришни назарга тутганлиги айтилади.

Ракета ҳужумларига зид ушбу қалқон  бир неча соат ичида  мудофаа системадан ҳужум қилувчи системага айланишини имкони бор.