Россия Каракасга гуманитар ёрдамлари билан бирга 100 нафар ҳарбийларни жўнатди
(last modified Mon, 25 Mar 2019 07:16:10 GMT )
март 25, 2019 12:16 Asia/Tashkent
  • Россия Каракасга гуманитар ёрдамлари билан бирга 100 нафар ҳарбийларни жўнатди

Юз нафар ҳарбий ва 35 тонна гуманитар ёрдамларни ўз ичига олган Россиянинг иккита самолёти Венесуэла пойтахти Каракасга етиб борди.

Ирна ахборот агентлигининг шанба куни тарқатган хабарига кўра, юз нафар ҳарбий ва бир қомондонни ўз ичига олган Россияга тегишли иккита самолёт Венесуэла пойтахти Каракас шаҳрининг асосий аэропортига қунди. 

Оммавий ахборот воситалари ушбу ҳарбий ҳайатнинг мақсади ва ушбу кўмакларнинг моҳияти ҳақида шарҳ-изоҳ бермади.  

Венесуэла давлати мухолифларининг раҳбари Хуан Гуайдо мамлакат президенти Николас Мадуро ички ва халқаро ҳимоятларни қўлдан бой берган деб иддао қилганидан сўнг Каракасга ушбу самолётларнинг жўнатилгани ҳақида хабарлар тарқатилди. 

Америка охирги ҳафталар давомида Венесуэла давлати мухолифларини қўллаб-қувватлаш билан ушбу мамлакатда давлат тўнтарувини вужудга келтириш учун сайъ-ҳаракат қилмоқда.  

Ёрлиқ