Дунё жамоатчилиги Суриянинг Жўлан тепаликлари ҳақидаги Трампнинг сайъ-ҳаракатини маҳкум этди
АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан Суриянинг Жўлан тепаликлари Исроилники деб расмий равишда тан олиши халқаро ва минтақавий жиддий аксиламалларга юзмаюз бўлди.
Душанба куни Америка президенти Дональд Трамп БМТ хавфсизлик кенгашининг резолюцияси ва халқаро меъёрларига хилоф тарзда бир фармонга имзо чекдиким, унинг натижасида Вашингтон Суриянинг ишғолий Жўлан тепаликлари сионистик режимники деб расман тан олди.
Араб мамлакатлари Лигаси ҳам Суриянинг Жўлан тепаликларини сионистик режимники деб Трампнинг амалга оширган сайъ-ҳаракатини нотўғри ва ботил деб таъкидлади.
Европа Иттифоқи душунба куни нашр этган бир баёниясида, бу Иттифоқ ишғолий Жўлан тепаликлари сионистик режимники деб тан олмайди,-деб эълон қилди.
Ливан ташқи ишлар вазирлиги ҳам душанба куни Трампнинг бундай сайъ-ҳаракатини маҳкум этди ва Жўлан тепаликлари Сурияга тегишлидир,-деб таъкидлади.
БМТ бош котибининг матбуот котиби Стефан Дужерик ҳам ўтказилган матбуот анжуманида, Жўлан тепаликлари ҳақида БМТ-нинг позицияси ўзгармайди,-деб айтди.
Россия ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Мария Захарова Трампннинг бундай сайъ-ҳаракати халқаро қонун-қоидаларга зиддир ва минтақада кескинликларни кучайтиради,-деб айтди.
Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човуш Ўғлу ҳам Анкара ҳеч қачон Трампнинг Жўлан тепаликлари ҳақидаги сайъ-ҳаракатини қабул қилмайди,-деб таъкидлади.