Россия Европа давлатларини АҚШнинг ядровий синовларида қатнашишлари тўғрисида огоҳлантирди
Москва давлати Европа давлатларини Россия чегаралари яқинида ядровий тажҳизотлар билан АҚШ ҳарбий синовларида қатнашишлари тўғрисида огоҳлантирди.
Россия Ташқи ишлар вазирлигидаги ядровий қуролларни кенгайтиришни тўхтатиш идораси раиси Владимир Ермаков Европа давлатлари АҚШнинг ядровий машқлари ва синовларида қатнашиш хатарини била олишлари керак деб айтди.
Ермаков ўз сўзларида Россия чегараси яқинида ядровий тажҳизотлар иштироки билан ҳар қандай машқлар ва синовларни нафақат Европадаги кескинликларни камайишига ёрдам бермайди балки фожеали оқибатларни келтириб чиқаради деб изоҳлади.
Россия давлатининг ушбу масъули, яқинда Ватиканда ядровий қуролсизлантириш ва ядровий қурол-яроқларни камайтириш борасида маслаҳатлашувлар ўтказганини қўшимча қилди.
Ермапковнинг айтишича Ватикан намояндалари шундай вазиятдан қаттиқ ташвишдалар.