апрел 13, 2019 11:57 Asia/Tashkent
  • Дунёдаги энг гўзал ўнта масжид

Дунё бўйича миллионлаб жоме масжидлари бор. Бу иншоотларнинг аксарияти меъморий, тарихий ва гўзал дид намунаси сифатида муҳим ааҳмиятга эга. Қуйида юксак дид ва гўзал меъморий услубида қурилган ўнта масжид ҳақида қисқача маълумот беришни жоиз билдик.

Имом Ризо мақбараси

Image Caption

Эрон Ислом Республикасининг Машҳад шаҳрида жойлашган, имом  Ризонинг мақбараси  ичидаги минора юксак дид ва гўзал меъморий услубда қурилган. Бу маскан Эрон Ислом Республикасига ташриф буюрган сайёҳлар энг кўп томоша қиладиган жой. Ҳар йили 15- 20 миллион сайёҳ бу масжидни томоша қилиш учун ташриф буюради.

Париж масжиди

Image Caption

Париждаги катта масжид, шаҳарнинг  “Quartier Latin”  маҳалласида жойлашган.  Ушбу масжид Францияда бунёд этилган  илк масжид ҳисобланади.

Султон Аҳмад Масжиди

Image Caption

1609-1616 йилларда Усмонли Подшоҳ Аҳмад I томонидан Истанбулдаги тарихий ярим оролда меъмор Садафкор Меҳмет Оға учун бино этилган. Масжид, мовий, кўк ва оқ изник мармар тошлари билан безалгани ва ярим гумбаз ҳамда катта гумбазлари мовий учли қаламга ўхшатиб сайқаллангани учун ғарбликлар "Мовий масжид (Blue Mosque)" деб номлаган.

Кулшариф масжиди

Image Caption

Одатдаги масжидлардан фарқли равишда қурилган Кул шариф масжиди гўзал меъморий асар намунаси ҳисобланади. Икки платформадан иборат масжиднинг устки платформаси масжид, пастки платформаси эса музей сифтаида фаолият кўрсатадди. Ҳайит ва жума намозлари учун олти минг намозхонга мўлжалланган ёпиқ намозгоҳ ҳовлиси мавжуд.

Улуғ Бурса масжиди

Image Caption

Улуғ Бурса масжиди  кўп зиёратчилар ва сайёҳларни ўзига ром қилган  мумтоз ва монументал меъморий санъат намунасидир. Боязид I томонидан 1396-1400 йилларда қурилган.

Файсал масжиди (Шоҳ Файсал масжиди)

Image Caption

Файсал Масжиди (Шоҳ Файсал масжиди) Покистоннинг Исломобод шаҳрида қад ростлаган.  Дунёдаги энг катта, энг кўркам масжидлардан биридир. 5.000 м2 ташкил этади,  74.000 кишилик  ёпиқ намозгоҳ айвонга эга.

Ҳасан II Масжиди

Image Caption

Француз меъмори Michel Pinseau лойиҳаси чизилган ва Bouygues томонидан қурилган масжид, Атлантика қирғоғидаги майдонда қад ростлаган. Бир пайтнинг ўзида  25.000 намозхон масжид ичида, 80.000 намозхон ҳовлидаги айвонда намоз ўқиш имконига эга, масжиднинг минораси 210 метр бўлиб, дунёдаги энг баланд минора ҳисобланади.

Масжидул Ҳаром

Image Caption

Масжид ул Ҳаром Маккада, Каъбанинг ичида жойлашган майдонни ўз ичига олган катта масжид ҳисобланади. Ҳурматли масжид деган маънони билдирадиган бу ифода Қуръони Кариймнинг 16 оятида келтирилади. 

Масжидул Набавия

Image Caption

Масжид ул Набавия, Ҳижратдан сўнг, Мадинада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам ва уларнинг дўстлари томонидан иншо этилган. Бу масжидда Набий соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг мақбаралари жой олган.

Сулаймония масжиди

Image Caption

Сулаймония масжиди Сулаймон I номига  1551-1557  йилларда Истанбулда Меъмор Синан томонидан бунёд этилган.

Кубро БУЮК тайёрлади.

 

Ёрлиқ