Нотр-Дам де Пари килисосида ёнғин юз берди
Париждаги машҳур Нотр-Дам Де Пари тарихий калисоси ёнғин туфайли ёниб Париждаги машҳур Нотр-Дам де Пари ёки Биби Марям ибодатхонаси ёнмоқда. Айни дамда соборнинг кўп қисми қулаб тушди.
Эрон телерадио кампаниясининг тарқатган хабарига кўра, Париж ўт учирувчилари Нотр-Дам калисосида мавжуд бўлган тарихий асарлар ва ибодатхонани сақлаб қолиш учун олиб борилган барча сайъ-ҳаракатларга қарамай ушбу калисо биноси ва ундаги тарихий асарларга жиддий зарар етказилди,-деб таъкидлашди.
Бироқ, Париж бош прокуратураси Нотр-Дам калисосида ёнғин юзага келишининг сабабини аниқлаш учун дастлабки тергов ишлари бошлаб юборилганини эълон қилиб, бу ҳодисада бузғинчилик амаллари ҳам бўлиши мумкин,-деб таъкидлади.
Париж ўт учирувчи ташкилоти масъулларининг айтишларича, бу ёнғинда бирон киши ҳалок бўлгани ёки тан жароҳати олгани йўқ. Чунки ёнғин юзага келиши вақтида бирон ишчи ҳодиса жойида бўлмаган.
Хабарларга кўра, 10 минг ходимга эга ҳамда Европада энг катта ва дунёда учинчи ташкилот ҳисобланмиш Париж ўт учирувчи ташкилоти сешанба куни бомдод вақтида Нотр-Дам тарихий калисосида юзага келган ёнғинни учиролмади.