Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти: Ливия пойтахтида 147 киши ўлдирилган
(last modified Tue, 16 Apr 2019 07:09:03 GMT )
апрел 16, 2019 12:09 Asia/Tashkent
  • Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти: Ливия пойтахтида 147 киши ўлдирилган

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти кечанги ҳисоботида, генерал Халифа Ҳафтар бошчилигидаги Ливиянинг миллий армияси номли гуруҳни мамлакат пойтахти Триполига қарши ҳужумларини бошлангаидан кбери 147 киши ҳалок бўлиб, 614 киши жароҳатланган.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича,  БМТнинг инсонпарварлик амалиётларни мувофиқлаштириш идораси тарқатган баёниясида, Ливия пойтахтида тўқнашувларни бошланганидан бери 18 минг нафар аҳоли қочқинликка юз тутган.

Йиллар давомида Миср, БАА ва Саудия Арабистон ҳимоятлари билан Ливия шарқида нуфуз топган Халифа Ҳафтар бошчилигидаги Ливия миллий армияси номли гуруҳ  сўнгги ойла ичида мамлакат  шимоли томон ҳаракатларини бошлаган.

Халифа Ҳафтар жорий йилнинг 4 апрель куни ўз фармони остидаги кучларга Ливия пойтахти Триполи шаҳрига ҳужум қилишларини буюрди.

АҚШда босиладиган Валстрит жорнал газетаси ҳам тарқатган хабарида, Ҳафтар Риёзга уюштирган сўнгги сафаридан кейин Триполи шаҳрига ҳужум қилиш қарорига келди деб эълон этди.