Шри-Ланкадаги террорчилик портлашлар қурбонлари 300 нафарга яқинлашмоқда
(last modified Mon, 22 Apr 2019 09:03:08 GMT )
апрел 22, 2019 14:03 Asia/Tashkent
  • Шри-Ланка
    Шри-Ланка

Шри-Ланка полицияси бу мамлакатда юз берган кечанги терактларда 290 нафар инсонлар қурбон бўлганини эълон этди.

Шри-Ланка полицияси мамлакат пойтахти Коломбо шаҳрининг аэропорти яқинида ўрнатилган бомбани аниқланиб зарарсизлантирилганини эълон қилди.

Алмаёдин телеканалининг хабар қилишича, бугун Шри-Ланка полицияси,  Коломбо аэропорти яқинида ушбу бомбани порташдан олдин пайдо қилиб зарарсизлантирилган.

Хабарларга асосан,  нарсронийлар байрами билан бир вақтда Шри-Ланка пойтахти Коломбо шаҳрининг айрим черковлари ва меҳмонхоналарида юз берган  бир қатор портлашларда ҳозирагача 290 нафар қурбон бўлиб, 400 нафардан ортиқ инсонлар жароҳат олган.

Қурбон бўлганларнинг ўнлаб нафари аёллар, болалар ва хорижий фуқаролари эканлиги айтилади.

Ҳозиргача ҳеч бир шахс ва ё гуруҳ бу ҳужум учун масъулиятни зиммага олмаган бўлсада, аммо  бу ҳодисада  гумон қилинаётган 13 нафар қўлга олинган.

 Дунёнинг турли мамлакталари раҳбарлари ушбу даҳшатли ҳодисаларни қоралаб, Шри-Ланка халқи ва давлатига ҳамдардлик билдирган.