Шри-Ланка давлати: кечанги портлашлар экстремистик гуруҳ томонидан амалга оширилган
(last modified Mon, 22 Apr 2019 12:06:44 GMT )
апрел 22, 2019 17:06 Asia/Tashkent
  • Шри-Ланка давлати: кечанги портлашлар экстремистик гуруҳ томонидан амалга оширилган

Шри-Ланканинг Соғлиқни сақлаш вазири юзлаб инсонларни қурбон бўлишига олиб келган кечанги террорчилик портлашларни "Жамоат тавҳид" гуруҳи томонидан амалга оширилганини эълон қилди.

Форс ахборот агентлигинг хабар қилишича,  бугун Шри-Ланканинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги Орожитҳо Саноратни " Жамоат Тавҳид" номли маҳаллий  экстремистик гуруҳ бу мамлакатдаги кечанги портлашларни содир этган деб атйди. У ўз сўзларида  бу терактларни Халқаро миқёсидаги экстремистик бир гуруҳ ёрдами билан амалга оширилганини истисно қилмади.

Эслатиб ўтамиз кеча Шри -Ланкада юз берган бир қатор портлашларда 290 нафар қурбон бўлиб, 500 нафардан ортиқ инсонлар жароҳатланди.

Хабарларга кўра, " Жамоат Тавҳид" гуруҳи 2004 -чи йилда таъсис этилган ва  Ҳиндистон ярим оролидаги Тамил Ноду штатида жойлашган.

 Аммо ҳозиргача Шри-Ланкада юз берган порташллар учун масъулиятни ҳеч бир шахс ва ё гуруҳ ўз зиммасига олмаган.