АҚШ, Россия ва Хитой давлатлари Афғонистондан хорижий ҳарбийларни чиқаришни таъкидладилар
Россия, АҚШ ва Хитой чиқарган қўшма баёниясида, Афғонистон ҳудудларидан хорижий ҳарбийларни чиқариш зарурлигини таъкидлашди.
Франция ахборот агентлигининг хабар қилишича, Афғонистон ишларидаги АҚШ, Россия ва Хитой намояндалари, Москвада чиқарган кечанги баёниясида, Афғонистон давлати бошчилигда мамлакатда тинчлик жараёнини давом эттирилиши ҳамда бу чорчубда Афғонистондан хорижий ҳарбий кучларини босқичмабосқич тарзда чиқаришни таклиф қилишди.
Мазкур баёнияда Толибон гуруҳини террорчиларни ўз сафига қўшиши, уларни молиявий ва қурол билан таъминлашдан воз кечиши ҳамда ўз назорати остидаги минтақалардан бошқа мамлакталарга ҳужум қилмасликка кафолат бериши сўралган.
Афғонистон тинчлиги бўйича 3 томонлама йиғилишнинг келаси босқичи Хитой пойтахтида ўтказилиши кутилмоқда.