Афғонистоннинг Бағлон вилояти полиция бошқармаси яқинида кучли портлаш юз берди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i45230-Афғонистоннинг_Бағлон_вилояти_полиция_бошқармаси_яқинида_кучли_портлаш_юз_берди
Афғонистон ОАВ- бу мамлакатнинг Бағлон вилояти полиция бошқармаси яқинида кучли портлаш содир бўлганини тасдиқлашди.
(last modified 2019-05-06T05:57:17+00:00 )
май 05, 2019 16:54 Asia/Tashkent
  • Афғонистоннинг Бағлон вилояти полиция бошқармаси яқинида кучли портлаш юз берди

Афғонистон ОАВ- бу мамлакатнинг Бағлон вилояти полиция бошқармаси яқинида кучли портлаш содир бўлганини тасдиқлашди.

Афғонистоннинг ахборот манбаларига таяниб, ИРНА тарқатган хабарга кўра, бугун Пулихумрий шаҳрида жойлашган Бағлон вилояти полиция бошқармаси яқинида портлаш юз берди.

Ҳозиргача бу ҳодисада ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сони эълон этилмаган. Хабарларга кўра  бу ҳужум учун масъулиятни Толибон гуруҳи ўз зиммасига олган.