Кобулдаги АҚШ муассасасига уюштирилган ҳужумда ҳалок бўлганлар сони 9 нафарга етди
(last modified Thu, 09 May 2019 08:37:26 GMT )
май 09, 2019 13:37 Asia/Tashkent
  • Кобулдаги АҚШ муассасасига уюштирилган ҳужумда ҳалок бўлганлар сони 9 нафарга етди

Кеча Кобул шаҳридаги АҚШ муассасасига уюштирилган ҳужумда ҳалок бўлган шахслар сони 9 нафарга етгани хабар қилинмоқда.

 

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, кеча Афғонистон Ички ишлар вазирлиги наттоғи Нусрат Раҳимий бу мамлакат хавфсизлик кучлари Кобулдаги АҚШ муассасаси биноси яқинида юз берган порташ жойида, портловчи моддалар ортилган автомашинани кашф этдилар дея эълон этди. Унга кўра кечанги ҳужумда 9 нафра жумладан бир нафар афғон ҳарбийси ва бир аёл ҳалок бўлиб 24 киши жароҳат олишган.

Афғонистон ҳарбий кучлари ушбу муассасадан икки юз нафарни тинч жойга олиб чиқишга муваффақ бўлишди.

Кеча Кобул шаҳрининг Шаҳринав минтақасидаги Котер Порт номли АҚШ муассасаси биноси олдида худкушлик ҳужум амалга оширилди ва бундан кейин қуролланан шахслар бу муассаса биносига босиб кирдилар. 

Толибон гуруҳи бу ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

Ёрлиқ