Афғонистонда Толибон гуруҳининг дала маҳкамаси масъули ўлдирилди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i45341-Афғонистонда_Толибон_гуруҳининг_дала_маҳкамаси_масъули_ўлдирилди
Афғонистон Ички ишлар вазирлиги мамлакат марказидаги Ғўр вилоятида Толибон гуруҳининг дала маҳкамаси масъулини йўқ қилингани ҳақида хабар тарқатди.
(last modified 2019-05-11T07:44:06+00:00 )
май 11, 2019 12:44 Asia/Tashkent
  • Афғонистонда Толибон гуруҳининг дала маҳкамаси масъули ўлдирилди

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги мамлакат марказидаги Ғўр вилоятида Толибон гуруҳининг дала маҳкамаси масъулини йўқ қилингани ҳақида хабар тарқатди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча Афғонистон Ички ишлар вазирлиги,  Ғўр вилоятиаги Ғалмин қишлоғида  мамлакатнинг ҳаво ва пиёда кучларининг амалиётларида Толибон гуруҳининг ушбу етакчиси ўлдирилган.

Амалиётларда Толибон гуруҳига тегишли кўп ҳарбий тажҳизотлари йўқ қилиниб, айрим ҳарбий техникалари ҳам давлат кучлари қўлига тушди.

Кеча Толибон жангарилари  шунингдек Афғонистон шимоли Бодғис вилоятидаги икки хавфсизлик блокпостларга ҳужум қилишди. Бу ҳужумларда 15 нафар афғон ҳарбийлари ҳалок бўлиб, 11 нафар жароҳат олди.