Европа Иттифоқи ИШИД жангариларини Афғонистон ҳудудларига ўтиши тўғрисида огоҳлантирмоқда
Европа Иттифоқидаги терроримзга қарши кураш масалаларини мувофиқлаштириш бўлинмаси раиси ИШИД террорчи гуруҳини Афғонистон ҳудудига ўтиши ҳақида огоҳлантирди.
Урду -пайнет сайтига кўра, кеча Европа Иттифоқидаги терроризмга қарши курашни мувофиқлаштириш бўлинмаси раиси, Жел До Каршоф Сурия ва Ироқда қаттиқ мағлуб бўлганидан кейин ИШИД террорчи гуруҳи ўз жангариларини Афғонистон ва Африка шимолига юборишга уринмоқда дея айтди.
Унга кўра, ИШИДнинг европалик аъзолари ҳалигача Ироқ ва Сурияда қолмоқда.
Афғонистонда ИШИД жангарилари ҳаракатларини ошиши ортидан Афғонистон сенатидаги биринчи ўринбосар Муҳаммад Алам Эзадёр Халқаро ҳамжамият, айниқса АҚШ давлати Афғонистондаги ИШИД такфирий гуруҳига қарши курашда янада жиддийроқ амал қилмаса, террорчилар мамлакатда янада фаолроқ бўлиб салбий таъсирини янада ошириши мумкин деб эълон қилди.