Могерини: яқин кунларда Эрон билан молиявий айирбошлашнинг илк операцияси бошланади
Европа Иттифоқи ташқи сиёсати масъули, Европани Халқаро ядровий келишувга риоя қилиб келаётганини таъкидлаб, яқин кунларда Эрон билан молиявий айирбошлашнинг биринчи операцияси бошланади деб айтди.
Федерико Могерини шунингдек, Европа Иттифоқи ва барча Европа давлатлари ядровий келишувни ижро этиш қарорига келган дея изоҳлади.
Европа Иттифоқи ташқи сиёсати масъули шунингдек Эронни ядровий келиувдаши ўз мажбуриятларига амал қилишга чақирди.
Кеча Австрия ташқи ишлар вазири ҳам ядровий келишувни Европа Иттифоқининг асосий келишувлардан эканлигини таъкидлаб, бу келишувни имолаган давлатларни ўз мажбуриятларига амал қилиб келиши ва келишуни сақлашга ҳаракат қилишини сўради.
Австрия ташқи ишлар вазири шунингдек, Эронни ядровий келишувга риоя қилиши хусусидаги МАГАТЕ ҳисоботларини таъкидлади.
Эрон ўтган ҳафта ядровий келишув чорчубасида қолган мамлакатларни ўз ўз мажбуриятларини ижро этишлари, хусусан банк ва нефт соҳасидаги мажбуриятларига амал қилишлари учун 60 кун муҳлат берганидан кейин Европа давлатлари бу хусусда ўз позициясини маълум этдилар.
-
Могерини: Европа Иттифоқи ядровий келишувни ижро этишни давом эттиради
-
Могерини: Европа ядровий келишувни мукаммал ижро этишни давом эттиради