Путин:гипер товушли қуролга қарши мудофаа системаларни ривожлантириш жараёнини тезлаштириш керак
Россия президенти гипер товушли қуролларга қарши мудофаа қалқонини кенгайтириш жараёнини тезлаштиришни таклиф қилди.
Сочи шаҳридан ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Россия президенти Владимир Путин Россия давлати гипер товушли қуролларни бошқа мамлакатларда ишлаб чиқарилганидан олдин бундай қуролларга қарши мудофаа қалқонини яратиши керак деб айтди.
Путин Россиянинг мудофаа тармоғини рвиожлантириш хусусидаги давлат йиғилишида, ҳозиргача биздан ташқари ҳеч бир мамлакат бундай қуролга эга эмасди, аммо эрта- ми кеч-ми дунёдаги ривожланган мамлакатлар бундай қуролларни ишлаб чиқаришини яхши биламиз деб изоҳлади.
Россия президенти иштирокчиларга хитобан дедики, гипер товушли қуроллар бошқа мамлакатларда ишлаб чиқарилганидан олдин бундай қуроллардан мудофа қилиш технологияларни яратиш зарурлигини таъкидлади.
Владимир Путиннинг айтишича, ҳозирги ҳарбий тўқнашувларни ўрганиб чиқилиши, ривожланган ракета мудофаа системаларини ривожлантириш Россиянинг ҳаво -фазо мудофаа кучларининг муҳим мақсадларига айланишини кўрсатмоқда деб баён этди.