БМТ бош котиби исломофобия ҳаракатларини қоралади
БМТ Бош котиби Янги Зеландиядаги Christchurch шаҳрининг Al Noor масжидига борганида исломбадбинлик қарашларини тобора авж олаётганини маҳкум қилди.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш ушбу масжидга борганида ижтимоий тармоқлардаги исломбадбинлик ва исломга нисбатан нафратларни кенгайиб боришини олдини олишни таъкидлади.
Гуттереш ўз сўзларида Янги Зеландиядаги терактлардан келиб чиққан ғам қайғуни ҳеч бир сўз билан шарҳлаш мумкин эмаслигини таъкидлаб, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда исломга нисбатан нафратлар оловиини ўчириш керак дея изоҳлади.
Эслатиб ўтамиз 15 март куни қурроланган террорчилар Янги Зеландиядаги Al Noor ва Linwood масжидларига кириб намоз ўқувчиларни ўққа тутишди. Бу ҳужумларда масжидда намоз ўқиш билан машғул бўлган 50 нафар қурбон бўлиб, яна 50 нафар жароҳатланганди.