Трампнинг янги хаёлпарастлиги: яқинда Эрон давлати АҚШ билан музокараларни бошлайди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i45458-Трампнинг_янги_хаёлпарастлиги_яқинда_Эрон_давлати_АҚШ_билан_музокараларни_бошлайди
Кеча АҚШ президенти яна бир бор Эрон ислом жумҳурияти яқинда АҚШ билан музокараларни бошлайди дея иддао қилди
(last modified 2019-05-16T08:34:15+00:00 )
май 16, 2019 13:34 Asia/Tashkent
  • Трампнинг янги хаёлпарастлиги: яқинда Эрон давлати АҚШ билан музокараларни бошлайди

Кеча АҚШ президенти яна бир бор Эрон ислом жумҳурияти яқинда АҚШ билан музокараларни бошлайди дея иддао қилди

ИРНА тарқатган хабарга кўра,  АҚШ президенти Дональд Трамп Твиттер саҳифасида  Эрон билан муносабатлари тўғрисида турли фикрлар мавжудлиги ҳамда унинг ўзи  сўнгги қарорни чиқаришини иддао қилиб, Эронни яқин кунларда АҚШ билан қайта музокараларни бошлашига ишончим комил дея ёзди.

Хаёлпарастлиги барчага маълум бўлган Трамп, бундан олдин ҳам бир неча маротаба Эрон масъулларини янги келишув борасида у билан суҳбатлашишининг вақти келади дея иддао қилганди.

Трамп шу ҳолда хаёлпарастлигини давом эттирмоқда ки, сешанба куни Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари  исломий тузум масъуллари ва ходимлари билан учрашганида АҚШ билан музокара ўтказиш лозим эмас деб айтгандилар.