Рус инвестицияси АҚШни тарк этмоқда
(last modified Sat, 18 May 2019 12:16:12 GMT )
май 18, 2019 17:16 Asia/Tashkent
  • Рус инвестицияси АҚШни тарк этмоқда

Москва давлати АҚШ санкцияларига қарши кураш мақсадида АҚШга киритган сармояларини қайтариб олишга давом бермоқда.

Россия давлат телевиденияси иккинчи каналига кўра, Россия давлат масъуллари сўнги бир йил ичида 80 миллиард доларга тенг сармояларини АҚШдан чиқаииб, жорий йилнинг апрел ойида ҳам  800 миллион долларини қайтариб олган.

Мазкур хабарга асосан, эндиликда АҚШнинг молия системасида Россия инвестицияси 13 миллиард 716 миллион долларга етган.

Россия 21 мартдан 20 апрелга қадар  АҚШ казначилиги қарз варақаларини олганди, аммо эндиликда  бу варақаланинг 14 милиард долларига эгадир. Шу тариқа Россия АҚШ ташқи қарзлари варақаларини олган мамлакатларнинг 33-чи қаторида жой олган.