Хитой ҳам АҚШнинг Эронга қарши сиёсатларига эътироз билдирди
Хитой ТИВ раҳбари АҚШлик касбдоши билан телефон орқали суҳбатида Эронга қарши Вашингтон давлатининг сиёсатларига норозилигини изҳор этди.
Хитой ташқи ишлар вазири Ванг Йи АҚШ ТИВ раҳбари Майк Помпео билан телефон орқала суҳбатида Вашингтон масъулларининг Эронга қарши сўнгги ҳатти-ҳаракатларига салбий аксиламал кўрсатиб, АҚШ давлатини бирёқлама ҳатти- ҳаракалари хусусан Эрон каби мамлакатларга зид сиёсатларини тўхтатишга чақирди.
Хитой ТИВ раҳбари шунингдек, АҚШнинг бирёқлама ҳатти- ҳаракатлари Хитой давлати ва компаниялари манфаатларига салбий таъсир ўтказмоқда, Вашингтон Халқаро қонун- қоиаларга зид бўлган бундай ҳатти ҳаракталарини ўзгартириши лозим деб таъкидлади.
Шу ҳолда Хитойда босиладиган газеталардан бири аксарият мамлакатлар жумладан Россия, Европа давлатлари ва Хитой ҳам Вашингтоннинг Эронга қарши бирёқлама ва душманона сиёсатлариги зид эканлигини ёзди.
Бугун Гонконгда босиладиган ЭС СИ газетаси Европа давлатлари сўнгги кунларда Эроннинг таҳдидлари деган баҳоналар билан минтақадаги АҚШнинг ҳарбий ҳаракатларига қарши эканлигини эъллон қилишмоқда дея маълум қилди.
Хитойнинг бу газетаси шунингдек, Россия ва Хитой давлат масъуллари Эронга қарши Вашингтон босимларини таъсирсиз эканлигини эълон қилиб, АҚШ давлатига Эронга қарши босим ўтказиш ўрнида Халқаро мажбуриятларига амал қилишни тавсия этганлар деб қўшимча қилди.
-
Эрон ТИВ раҳбари: ядровий келишувни нажот бериш учун Халқаро ҳамжамият саъй-ҳаракат қилиши лозим
-
Токиода Эрон ТИВ раҳбари ва Япония бош вазирининг учрашуви бўлиб ўтди