Зеленский Россияга қарши позициясини маълум қилди
(last modified Wed, 22 May 2019 08:51:38 GMT )
май 22, 2019 13:51 Asia/Tashkent
  • Зеленский Россияга қарши позициясини маълум қилди

Украинанинг янги сайланган президенти Владимир Зеленсикий АҚШ делегацияси ва Европа масъулларини Россияга қарши санкцияларини янада кучайтиришга чақирди.

Известия газетасининг хабар қилишича, Владимир Зеленский ўз суҳбатида мен барчаларингиздан Россияга қарши санкцияларни янада кучайтиришингизни сўрайман дея баён этди.

У Украина шарқидаги Донбасс ва Қрим ярим оролига Россиянин тажовуз қилганликда айблаб,  бу тажовузларга қарши курашда АҚШ шерикларини ёрдам беришларини таъкидлади.

Владимир Зеленский шунингдек  Венгрия президенти Янош Одер билан учрашганида  Будапешт масъулларини  НАТО ва Европа Иттифоқи билан ҳамжиҳат бўлишида Украинини қўллаб- қувватлашга даъват этди.

 У Донбасс минтақасидаги тўқнашувларни тўхтатишни ҳозирги давлатининг энг асосий мақсади эканлигига тўхталиб, бу масалани ҳал қилиш учун бор куч- қудратини ишга солишини маълум этди.

 

Ёрлиқ