май 23, 2019 16:03 Asia/Tashkent
  • Багромдаги АҚШ ҳарбий базасига ҳужум уюштирилди

Афғонистон пойтхати Кобул шаҳрининг олтмиш километрлигида жойлашган АҚШ ҳарбий базаси ракета билан нишонга олинди.

Ово ахборот агентлигининг хабар қилишича, Афғонистоннинг Парвон вилояти полиция бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, кеча Баромдаги АҚШ ҳарбий базасини ракета билан нишонга олинганини эълон этди.

Бу тафсилотлари, ҳамда  талофатлари ва зарарлари тўғрисида маълуот тарқатилмаган.

Кобул шимолидаги Багром ҳарбий базаси, Афғонистондаги АҚШнинг энг модернизациялаштирилган ва катта ҳарбий базаларидан ҳисобланади.

Багром ҳарбий базасида юзлаб АҚШ ҳарбийлари жойлаштирилган бўлиб, Толибон гуруҳи бир неча маротаба унга қарши ҳужум қилишган.

Ёрлиқ