Афғонистон пойтахти жума намози маросимида портлаш содир бўлди
Афғонистон ички ишлар вазирлиги жума намози иқомасини ижро этиш вақтида бомбанинг портлаб кетиши натижасида Афғонистон пойтахти Кобул шаҳри масжиди Имом ҳалок бўлганидан хабар берди.
Ово ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Афғонистон ички ишлар вазирлигининг матбуот котиби Нусрат Раҳимий Кобул шаҳрининг тўққизинчи ноҳиясида жойлашган "Ат-Тақво" масжидида ўрнатилган бомбанинг портлаб кетиши натижасида ушбу масжиднинг жума намози хатиби Мавлавий Райҳон Бахтур ҳалок бўлди ва 16 нафар намозчилар эса тан жароҳати олишди, -деб айтди.
Ҳозиргача бирон шахс ёки гуруҳ содир этилган портлашнинг масъулиятини ўз зиммасига олгани йўқ.
Шуни зикр этиш жоизки, Афғонистон хавфсизлик кучлари Ҳирот шаҳрида тўртта кучли портлашнинг олдини олишга муваффақ бўлишди.