Майк Помпео Эрон масаласида Америка давлатида ихтилоф борлигини тан олди
(last modified Fri, 24 May 2019 12:43:08 GMT )
май 24, 2019 17:43 Asia/Tashkent
  • Америка ташқи ишлар вазири Майк Помпео
    Америка ташқи ишлар вазири Майк Помпео

Америка ташқи ишлар вазири СиЭнБиСи телеканали билан қилган сўҳбатида, Оқ Уйнинг миллий хавфсизлик масаласи бўйича маслаҳатчи Жон Больтон ва унинг ўртасида ихтилоф бор,-деб айтди

Майк Помпео бу телеканалнинг берган саволига жавобан Эрон масласида у ва Больтон ўртасида ихтилоф борлигини тан олиш зимнида, аммо Вашингтонга хатар соладиган таҳдидлар ҳақида бир фикрдамиз, -деб қўшимча қилди. 

Америка ташқи ишлар вазири пайшанба куни сионистик қалбаки режим ташкил этилганининг 71 йиллиги маросимида яна бир маротаба Эронга қарши сўз баён этди.

Майк Помпео Эронни Ғарбий Осиё (Ўрта Шарқ)-нинг хавфсизлиги ва тинчлиги учун энг катта таҳдид деб билди ва Вашингтон Эрон Ислом Жумҳуриятига нисбатан максимал босимлар ўтказиш орқали Исроилнинг тинчлигини таъминлади, -деб иддао қилди.

Эронга қарши Оқ Уйнинг таҳдид солиши ва душманона сайъ-ҳаракати ва сиёсатлари нафақат халқаро жамоатчилик, жумладан европалик давлатларнинг аксиламал кўрсатишлари, балки Америкада хавотирланиш, эътирозлар ва ихтилофларнинг кенгайишига сабаб бўлган.