май 25, 2019 14:28 Asia/Tashkent
  • Индонезия фаластинликларга қарши тажовузларни давом этишидан хавотирланиш билдирди

Индонезия ташқи ишлар вазири ишғол этилган Фаластин сарзаминларида фаластинликларга қарши зўравонликлар ва бу халқнинг ҳуқуқларини оёқ ости этиш жараёнини давом этишидан ташвишланиш билдирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, БМТ хавфсизлик кенгашининг шу даврдаги раислигини зиммага олган Индонезия ТИВ раҳбари  Нью-йоркда ўтказган хавфсизлик кенгашнинг сўнгги йиғилишида БМТ Хафсизлик кенгаши  фаластинликларга қарши Исроил режимининг жиноятлари ва тажовузларини тўхтатиш лозим чоралар кўриши керак деб айтди.

Индонезия ТИВ раҳбари ўз сўзларида  афсус билан айтганда  Фаластин сарзаминларидаги ноқонуний шаҳарчалар қурилишига қарши бошланган эътирозлар натижасиз бўлиб,  Алхалилда фаластинликларнинг вазияти оғирлигича қолмоқда деб изоҳлади.

Индонезия ташқи ишлар вазири Ренто Марсуди шунингдек  Фаластинда инсон ҳуқуқларни бузилишини олдини олиш учун саъй ҳаракатларни бошланганига тўхталиб, бу сарзамн халқининг иқтисодий вазиятини яхшилаш, ҳамда фаластинликлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш зарурлигини баён этди.

Бундан ташқари  сионистик режим ҳарбий кучларини Ғазо бўлгасида "  Қайтиш ҳаққи" кўча намойишларининг 59-чи жума кунида қатнашган фаластинликларга қарши ҳужумларида 16 нафар фаластинлик жароҳат олди.

Ёрлиқ