Россия давлати " Аср Муомаласи" мавзусидаги йиғилишдан хавотирда
Россия ТИВ-и Баҳрайнда " Аср муомаласи" номли АҚШ лойиҳаси асосида йиғилиш ўтказилишидан хавотирланиш билдирди.
Анатолий ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Россия ТИВ-и чиқарган баёниясида, Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида " Аср Муомаласи" номли фаластинликарга қарши АҚШ ва сионистик режим лойиҳаси асосидаги йиғилиш ҳамда " Осоийшталик учун сулҳ" номли иқтисодий форумни ўтказилишидан ташвишланиш билдирди.
Мазкур баёнияда Фаластин давлатини " Аср муомаласи" номли АҚШ лойиҳасига қаршии эканлигига ишора этилиб, АҚШнинг ушбу ҳатти -ҳаракатдан асли мақсади минтақадаги асосий иш дастурини ўзгартириш ҳамда Фаластин борасидаги ўзи назарга тутган вариантни амалга оширишдан ўзга нарса эмаслиги барчага маълум дея келтирилган.
Россия ТИВ -и баёнияда нотўғри иқтисодий лойиҳаларни ижро этиш йўли орқали мукаммал сиёсий ҳал йўлларни ўзгартириш учун давом этаётган ҳаттти-ҳаракатлар тўғрисида огоҳлантирилган.
Оқ уй давлати эса шунингдек, 24-25 июнь кунлари Баҳрайн пойтахтида иқтисодий йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабар берган.
"Аср муомаласи" лойиҳаси Фаластин халқи ҳуқуқига барҳам бериш мақсадида айрим арабий мамлакатлар айниқса Саудия Арабистони режимининг розилиги ва ҳамкорлиги билан тайёрланган АҚШ лойиҳасидир.