АҚШ армияси Афғонистонда ҳарбий иштирокини давом эттирмоқчи
https://parstoday.ir/uz/news/world-i45725
АҚШ армияси қўшма штабининг раиси Афғонистонда бу мамлакат армиясининг ҳарбий иштирокини давом этиши ҳақида хабар қилди.
(last modified 2019-05-30T10:54:05+00:00 )
май 30, 2019 13:51 Asia/Tashkent
  • АҚШ армияси Афғонистонда ҳарбий иштирокини давом эттирмоқчи

АҚШ армияси қўшма штабининг раиси Афғонистонда бу мамлакат армиясининг ҳарбий иштирокини давом этиши ҳақида хабар қилди.

Тасним ахборот агенлигининг хабар қилишича,  Қатарда Афғонистон ҳудудидан АҚШ ҳарбийларини чиқариш хусусидаги Америк ваа Толибон намояндаларининг музокараларини давом этаётгани билан бир пайтда, генерал Жозеф Донфорд АҚШ ҳарбий кучлари Афғонистонда терроризмга қарши кураш учун қоладилар дея иддао қилди.

Ҳозиргача Толибон гуруҳини Афғонистондаги урушни тўхтатишга ундаш мақсадидаги  АҚШ ва бу гуруҳ намояндаларининг музокаралари натижасиз қолмоқда.

Толибон гуруҳи  эса АҚШ ҳарбий кучлари Афғонистон ҳудудини тарк этганидан кейин тинчлик ўрнатиш лойиҳасига рози бўлишини таъкидламоқда.

Жозеф Донфорд шу ҳолда террорризмга қарши курашни иддао қилмоқдаки, АҚШ армияси Осиё минтақасида нотинчликлар ва террорзмни кенгайишининг асли сабабчисидир.