Молдова президенти ўз лавозимидан четлаштирилди
Молдова конституцион суди бу мамлакат президентини ўз лавозимидан четлаштириб, мамлакат учун вақтинчалик президентни тайинлади
Спутник сайтининг хабар қилишича, Молдова конституцион суди президент Игор Додон ваколатини бош вазир в.б. Павел Филипга топширди.
Бу ноиложликдан қўйилган мажбурий қадам. Собиқ бош вазир ўз назорати остида бўлган конституцион суд ваколатларидан фойдаланиб ҳукуматни ўз қўлида сақлаб қолмоқчи. Бунга жавобан биз ички ва ташқи кучларни оёққа турғазамиз”, - деди Игорь Додон ушбу воқеани изоҳлаб.
У шунингдек парламент аъзоларини ўзига қарши митинглар ўтказишда айблаб, таслим бўлмаслигини таъкидлаганди.
Шанба куни Молодова партиялари мамлакатнинг собиқ илм вазири Мая Санду бош вазирлиги билан янги кабинетни ташкил қилиш масаласида келиша олишганди.