Афғонистон қамоқхоналаридан Толибон гуруҳининг аъзолари озод қилинмоқда
(last modified Tue, 11 Jun 2019 09:02:01 GMT )
июн 11, 2019 14:02 Asia/Tashkent
  • Афғонистон қамоқхоналаридан Толибон гуруҳининг аъзолари озод қилинмоқда

Афғонистон президентининг фармони асосида мамлакат қамоқхоналаридан Толибон гуруҳининг айрим аъзоларини озод қилиш жараёни бошланди.

Кобулдан Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Афғонистон президенти Ашраф Ғани дастури асосида мамлакат ғарбидаги Ҳирот қамоқхонасидан Толибон гуруҳининг 38 аъзоси озод этилган.

 Якшанба куни ҳам Кобулнинг Пуличархи қамоқхонасидан ҳам Толибон гуруҳининг ўнлаб  аъзоларини озод этилгани айтилади,  аммо Кобул давлат масъуллари бу хусусда расман баёнот беришгани йўқ.

Афғонистон президенти Рамазон ҳайити кунида ҳам    тинчлик жараёнини яхшилаш мақсадида Кобул давлати Толибон гуруҳининг 900 нафар аъзоларини қамоқхоналардан озод қилишини эълон этганди.

Аммо Ашраф Ғанининг Толибон аъзоларини мамлакат қамоқхоналаридан озод қилиш тўғрисидаги дастури ижтимоий тармоқларда кенг- қамровли норозиликларни келтириб чиқарган, чунки  аксарият афғонистонликларнинг фикрича озод қилинган Толибон аъзолари ва қўмондонлари қайта уруш майдонларига бориб давлатга қарши  урушни давом эттиришади.

Ёрлиқ