Япония бош вазири Теҳронга сафар қилишидан олдин мухбирларга интервью берди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i45956-Япония_бош_вазири_Теҳронга_сафар_қилишидан_олдин_мухбирларга_интервью_берди
Япония бош вазири Токио давлатини Осиё ғарбидаги кескинликларга ечим топиш учун саъй ҳаракатларини давом эттиришини таъкидлади.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
июн 12, 2019 12:19 Asia/Tashkent
  • Япония бош вазири Теҳронга сафар қилишидан олдин мухбирларга интервью берди

Япония бош вазири Токио давлатини Осиё ғарбидаги кескинликларга ечим топиш учун саъй ҳаракатларини давом эттиришини таъкидлади.

ИРНА тарқатган бугунги хабарга кўра, бугун Япония бош вазири Абэ Шиндзо Токиодан Теҳронга сафар қилишидан олдин мухбирлар билан суҳбатида  Эрон ислом жумҳурияти масъуллари билан мулоқотини Осиё ғарбидаги кескинликарга ечим топишига сабаб бўлишига умид қилди.

Япония бош вазири шунингдек  Эрон ва АҚШ ўртасида воситачилик қилиш орқали минтақада тинчлик ва осойишталикни таъминлашга эришиши мумкинлигини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз  Эрон ислом жумҳуриятининг давлат масъуллари билан учрашиб мулоқот қилиш мақсадида бугун Япония бош вазири бу мамлакатнинг юқори мартабали делегацияси бошчилигида Теҳронга келади.